Ўзбекистон тасвирий сантъъат галереясида шахмат бўйича дунёнинг 12 нафар етакчи гросмейстерлари иштирокида ўтказилаётган “ФИДЕ Гран-При” турнирида бугун иккинчи тур баҳслари ўказилади.
Биринчи турда озарбойжонлик Шаҳриёр Мамадёров билан қора доноларда ўйнаб, дуранг натижасини қайд этган ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов, бугун оқ доналарда украиналик Руслан Пономарёвга қарши дона суради. Руслан дастлабки турда хитойлик Ванг Хао билан дуранг ўйнаган.
Иккинчи тур жуфтликлар қуйидагича:
Гата Камский (АҚШ) – Сергей Карякин (Россия)
Ванг Хао (Хитой) – Леньер Домингес Перес (Куба)
Петер Леко (Венгрия) – Шаҳриёр Мамадёров (Озарбойжон)
Петер Свидлер (Россия) – Борис Гельфанд (Исроил)
Александр Морозевич (Россия) – Фабиано Каруана (Италия)
Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон) – Руслан Пономарёв (Украина)
Биринчи тур баҳсларидан сўнг россиялик Сергей Карякин ва Александр Морозевич ҳисобида биттадан очко мавжуд. Дастлабки турда мағлубиятга учраган Леньер Домингес Перес ва Гата Камский очкога эга эмас. Қолган шахматчилар ҳисобида 0,5тадан очко бор.
Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати