Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ЖЧ-2023 ғолиблигидан сўнг испаниялик футболчини ўпиб, можарога айланган Қироллик футбол федерацияси президенти Луис Рубиалеснинг хатти-ҳаракатларини танқид қилди.
"Бу жуда нозик мавзу. Кўпчилик каби менга бу хатти-ҳаракат ёқмади. Бу федерация президентининг хатти-ҳаракати эмас. Мен ўзимни қандай тутишим кераклигини ва "Реал Мадрид" мураббийи сифатида менинг ижтимоий масъулиятим нима эканлигини аниқ тушунаман", - дея Анчелотти Sport.es билан суҳбатда.