"Милан" ярим ҳимоячиси Рубен Лофтус-Чик америкалик жамоадоши Кристиан Пулишич ўйинини баҳолади.
"Олдин Кристиан билан ўйнаганман. У топ футболчи, жуда иқтидорли футболчи. Буларнинг барчасини "Милан"да кўрсатиш учун у ажойиб имкониятга эга. Дебют аъло даражада бўлди", - деди Лофтус-Чик.
Италия чемпионатининг навбатдаги, иккинчи турида “Милан” “Торино” билан куч синашади.