"Бенфика"нинг қанот ҳужумчиси Анхель Ди Мария нима сабабдан Саудия клубига ўтмасдан португалияликлар сафига ўтгани ҳақида фикр билдирди.
"Бенфика"ни яхши кўрганим учун, саудияликларнинг таклифини рад этганман. Бу клуб ҳаётимнинг бир қисми", - деди аргентиналик вингер.
Эслатиб ўтамиз, ди Мария ёзда "Ювентус"ни эркин агент мақомида тарк этиб, "бургутлар" сафини тўлдирганди.