Transfer Football хабарига кўра, ҳужумчи Эден Азар фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.
Манбага кўра, 32 ёшли бельгиялик футболчига "Кристал Пелас" даъвогарлик қилмоқда. Лондонликлар футболчининг жароҳатлари билан боғлиқ муаммоларига қарамай, унга бир йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
"Реал Мадрид" июнь бошида Азар билан шартномани бекор қилганини эълон қилди. Қанот ҳужумчиси 2019 йилдан бери "Реал"да ўйнаб келмоқда. 2022/23 йилги мавсумда у барча мусобақаларда 10 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.