Сафина Саъдуллаева жаҳон чемпионатидаги иштирокини якунлади. Афсуски, спортчимиз Будапештда ўтаётган дунё биринчилигининг финал босқичига йўл ололмади.
Баландликка сакраш дастурида иштирок этган Садуллаева саралаш баҳсларида 1.80 метр баландликни биринчи уринишдаёқ забт этди. Бироқ кейинги 1.85 метр баландликдан ўтиш учун амалга оширилган барча уринишлар самарасиз якунланди ва спортчимиз мусобақани 29-ўринда тугатди.
Финал босқичига чиқиш учун эса камида 194 см. баландликдан сакраб ўтиши ёки кучли 12 спортчи орасига кириши талаб этиларди. Спортчимиз одатда бу талабни бажариши кутилганди. Боиси, унинг шахсий рекорд 1.96 метр эди.