Кириш Регистрация
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи 1-2 Женоа
28/12 19:00 Парма 2-1 Монца
28/12 22:00 Кальяри 0-3 Интер
29/12 00:45 Лацио 1-1 Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль
30/12 00:45 Милан - Рома
30/12 22:30 Комо - Лечче

"Манчестер Юнайтед"нинг "дардига даво"

Баҳо:
+ | -

Ёзги трансферлар ойнаси "МЮ" учун омадли кечгандек эди. Бироқ, мавсум бошланганига икки ҳафта бўлгач, ҳаммаси ҳам жойида эмаслиги маълум бўлди. Эрик тен Хаг ўзининг илк мавсумида жамоа билан услубият ва прагматизмни бирлаштирди. У "Манчестер Юнайтед"ни ЕЧЛга қайтарган ҳолда, 2017 йилдан кейин илк титулни қўлга киритди. Ёз давомида заиф нуқталар учун футболчи олиниши керак эди. Шу мақсадда Мейсон Маунт хариди амалга оширилди. Андре Онана эса Давид Де Хеанинг бўшаб қолган ўрнини эгаллади. Бу етарли эмасди. Жамоанинг юраги бўлмиш ярим ҳимояда муаммолар қалқиб чиқди. Фред сотиб юборилди. Маунт эса икки ўйинда ўзини кўрсата олмай, охир-оқибат жароҳат олди. Бу нарса ўз навбатида, Эрик тен Хагни иложсиз ҳолатга солди. Қуйида бу муаммога ечимлар излаб кўрамиз.

Мактоминейни ишга солиш

Шотландиялик ярим ҳимоячи керакли вақтда жамоага фойдали бўла олишини кўрсатган эди. Бироқ Мактоминей ўйинида чекловлар мавжуд. Шу сабаб у ҳам Фред каби кетиши керак деган фикр кўп янграмоқда. Балки шундай ҳам бўлар. Бироқ, тен Хаг трансферлар ойнаси ёпилишидан илгари уни майдонга тушириб олиш имкониятига эга бўлади. Каземиро айни дамда шерикка муҳтож ва Мактоминейга бу борада суяниш лозим.

Кристиан Эриксен

Идеал вариант эмас. Негаки, шу кунларда даниялик ўз даражасидан анча пастда қолган. Ҳа, Эриксен ўтган мавсумда таянч нуқтасини яхши ёпганди. Аммо, ҳатто энг яхши формада эканида ҳам, Эриксен бир соатдан кейин чарчаб қоларди. Шу сабаб тен Хаг ундан бир тайм максимал равишда фойдаланиши мумкин. Плеймейкерлик бобида бир пайтлар тенги йўқ бўлган Эриксен, бугун Каземиро билан ҳимояга ёрдам бериши керак.

Тўрт ярим ҳимоячи ва умид

Айни дамда "МЮ" ихтиёрида фойдаланиш мумкин бўлган тўрт ярим ҳимоячи мавжуд. Уларнинг барчасини бир вақтда майдонга тушириш бироз таваккал иш бўлади. Шунга қарамай, бу йўл рақиб устидан назорат қилишнинг ягона услубидир. Бу мавсумда "МЮ"да шу нарса етишмаётган эди. Бруну Фернандешдан ўнг қанот вингери сифатида фойдаланган ҳолда, Каземиро, Эриксен ва Мактоминей триосига рақиб ҳужумларини эрта бартараф этиш вазифаси юкланади. Тўпни рақибдан майдон марказида ютиб олиш, қарши жамоа ҳимоясида тартибсизликлар келтириб чиқаришда асқотади. Шундай қилиб, тўпни тезроқ олиб қўйиш учун тўрт ҳимоячи билан ўйнаш фойдали бўлади. Харҳолда, шунга умид қиламиз.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 17:23, 26.08.2023.
Ўқилди: 4117 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.