"Ливерпуль" тез орада ҳимоячи харид қилиши мумкин. Хабарларга кўра, мерсисайдликлар "Байер Леверкузен" футболчиси Пьеро Инкапьега жиддий қизиқиш билдирмоқда. 21 ёшли ҳимоячи Виржил ван Дейкка муносиб тандем бўлиши айтилган.
Аммо уни олиш осон кечмайди. Негаки, "Байер 04" Инкапьени 70 миллион еврога баҳоламоқда. Эквардор терма жамоаси аъзосига "Тоттенхэм" ҳам даъвогарлик қилмоқда.