Кириш Регистрация

Жасур Ҳасанов: «Насаф»ни йирик ҳисобда мағлуб эта оламиз»

Баҳо:
+ | -

Бугун "Бухоро" футбол клуби Ўзбекистон кубогининг ярим финал жавоб ўйини доирасида "Насаф"ни қабул қилади. Жамоа сардори Жасур Ҳасановнинг "Бухоро" клуби мухлислар сайтига берган интервьюсида айтишича, улар қаршиликларни мағлуб этиб, финалга чиқишга қодир экан.

"Футболда имконият ҳар доим сақланиб қолади. Биз биринчи ўйинда 0:2 ҳисобида мағлубиятга учраган бўлсак-да, ҳозирги кундаги кучимиз "Насаф"ни бундан-да йирикроқ ҳисобда мағлубиятга учратишга қодир. Финалга чиқиш учун бор имкониятларимизни ишлатамиз ва финалга чиқишимизга ишонаман. Қандай ўйин бўлишидан қатъий назар, олдимизга фақат ва фақат ғалаба қозониш вазифаси қўйилган. Бу "Бухоро"нинг мавсумдаги энг муҳим баҳсларидан бири эканлигини ҳисобга олиб, ўзимиздаги захира кучларимизни ҳам ишлатамиз. Барча йигитлар жанговор руҳда. Шуларнинг барчасини инобатга олиб, аминманки, "Бухоро" жамоаси ўз тарихида илк маротаба Ўзбекистон Кубоги финалига йўлланмани қўлга киритишига ишонаман. Мухлислардан стадиондан туриб тинмай қўллаб-қувватлашларини сўрайман. Бу мен ва шерикларим учун муҳим аҳамиятга эга", дейди бухороликлар сардори Жасур Ҳасанов.

Манба: www.pfkbuxoro.uz
Киритилди: 07:43, 25.11.2012.
Ўқилди: 5245 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3361]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3212]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3081]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2923]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2901]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2813]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2578]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1970]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1857]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1742]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик