«Атлетико Мадрид» жамоасининг франциялик ҳужумчиси Антуан Гризманн ўзини МЛСда синаб кўриш ниятида эканлигини маълум қилди.
«Мен бу ҳақда аввал ҳам гапирганман. Мақсадим – МЛСда ўйнаш ва футболдан завқ олиш. Аввалига «Атлетико» билан ғалабалар туфайли тарихга кирмоқчиман, кейин эса нима бўлишини кўрамиз», - деди форвард.
32 ёшли французнинг «матрасчилар» билан шартномаси 2026 йилнинг ўрталарига қадар тузилган. Антуаннинг трансфер нархи 25 миллион еврога баҳоланмоқда.