Кириш Регистрация
29/06 03:00 Колумбия 3-0 Коста-Рика
29/06 06:00 Парагвай 1-4 Бразилия
29/06 21:00 Швейцария 2-0 Италия
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 21:00 Англия - Словакия
01/07 00:00 Испания - Грузия
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения

«90min» нашри АПЛ тарихидаги энг яхши жуфтликларни маълум қилди

Баҳо:
+ | -

Сўнгги уч декада давомида Англия Премьер-лигаси дунёдаги энг яхши футболчилар макони бўлиб келмоқда. Қуйида шундай юлдузларнинг энг яхши жуфтликларини ҳавола этамиз. Уларни танийсиз ва ҳеч бўлмаса бир марта қаҳрамонликларидан баҳраманд бўлгансиз.

5. Луис Суарес ва Дэниел Старриж

Ҳа, деярли ўн йилдан бери Суарес ва Старрижлар бирга ўйнамаяпти. Аммо уларни бир пайтлар тўхтатиб бўлмасди. Ҳужумчилар 2013/14 йилги мавсумда фантастик натижага эришади. Суарес ва Старриж биргаликда жами 52 та голда бевосита иштирок этган. Ўша мавсумнинг энг яхши тўпурарлари ҳам айнан шу жуфтлик эди.

4. Харри Кейн ва Сон

Кейн ҳамда Сон Хён-Минлар шу йилнинг февралида янги рекордга эришган. Улар шу ойга қадар 47 та голда қатнашиб, бу борада тенгсизга айланади. Ушбу натижа қолган ҳар қандай футболчиларникидан 11 тага кўпроқ эди.

3. Неманя Видич ва Рио Фердинанд

Фердинанд «МЮ» ҳимоясида Видич билан ҳамкорлик қилган пайтлари, клуб беш бор АПЛни, ЕЧЛ, клублар ўртасидаги мундиал ҳамда уч марта лига кубогини ўзиники қилади. Бу даражага, шубҳасиз яхши мудофаа орқали эришиш мумкин эди. Ўша ҳимоя эса Фердинанд ва Видичдан иборат бўлган.

2. Тьерри Анри ва Деннис Бергкамп

Ушбу жуфтлик кўпчилик томонидан АПЛ тарихидаги энг техникали футболчилар сифатида тилга олинади. Бу гаплар бекорга эмас. Анри ва Бергкамплар «Арсенал» билан Англияда уч бор йилнинг энг яхши футболчиси дея эълон қилинади. Ҳозир эса ҳар иккисининг ҳашамдор ҳайкалларини «Emirates» остонасида кўриш мумким.

1. Уэйн Руни ва Криштиану Роналду

Сон ва Кейн энг кўп голларда қатнашган, Старриж ва Суарес эса йилни тўпурар сифатида тугатган жуфтликлар бўлса, Роналду ва Рунилар ўзига хослиги билан ажралиб турган. Улар 2000 йиллар ўрталаридаги энг сермаҳсул жуфтлик эди. Айнан ушбу ҳужумчилар даврида «МЮ» ўзининг энг шонли даврларини ўтказган. Соврин юриш борасида ҳам улар тенгсизлардан бири бўлди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 11:32, 27.08.2023.
Ўқилди: 3353 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.