"Интер Майами" бош мураббийи Херардо Мартино аргентиналик ҳужумчи Лионель Мессининг навбатдаги голи ҳақида фикр билдирди.
"Мессининг голи? Биласизми, бу мени энди ажаблантирмайди. Лионелнинг формаси ҳар бир ўйинда яхшиланади. У ўйинлар охирида яхшиланиб бормоқда", - дейди мураббий.
Месси "Интер Майами" сафида 9 та ўйинда 11 та гол урган. Унинг ҳисобида учта голли узатма ҳам бор.
Лионель ушбу ёзда Флорида жамоасига кўчиб ўтди ва 2025 йил охиригача шартнома имзолади.