Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо - Олимпик

«Пахтакор» футболчиларининг Олий лига-2012 статистикаси

Баҳо:
+ | -

2004 йил "Пахтакор" сафига келиб қўшилган Илҳомжон Суюнов мана икки йилдирки, жамоани сардорлик боғичи остида майдонга олиб тушяпти. Олий лига-2012да қўлга киритилган чемпионлик ҳимоячи учун бешинчиси бўлди. 2004-07-йиллар оралиғида Ўзбекистон чемпиони бўлган футболчи бир маротаба МДҲ Кубоги ва 6 маротаба Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган. Худди шундай натижани Темур Жўраев ҳам қайд этди. Жароҳати туфайли мавсумни якунига етказа олмаган посбон, Суюнов каби 2004 йил "Пахтакор"га ташриф буюрган.

Ҳозирги таркибдан Александр Клецков ўзининг олтин медаллари сонини 4тага етказиб олди. Саша ушбу унвонларини 2005-07 ва 2012 йиллар давомида қўлга киритган. Алишер Азизов ва Шаҳбоз Эркинов ҳисобидаги "тилла"лар иккитага етди. Қолган футболчилар эса профессионал лигадаги дебют олтин медалларни қўлга киритдилар.

Қуйида, жорий мавсум "Пахтакор" шарафини ҳимоя қилган футболчилар рўйхатига назар ташлашингиз мумкин.

Футболчи Таваллуд куни Ў Д Гол. СК ҚК

Дарвозабонлар

 1 Лобанов Александр 04.01.1986 18 1603 0 2 0
 2 Жўраев Тимур 12.05.1984 8 647 0 1 0

Ҳимоячилар

 3 Кримец Егор 27.01.1992 22 1971 3 9 0
 4 Суюнов Илҳом 17.05.1983 21 1688 1 6 0
 5 Хошимов Даврон 24.11.1992 20 1799 2 3 1
 6 Исматуллаев Акбар 10.01.1991 14 1137 0 1 0
 7 Клецков Александр 27.09.1985 14 1260 0 3 0
 8 Николаев Алексей * 05.09.1979 8 661 0 0 0
 9 Холмуродов Акмал * 24.08.1989 1 90 0 0 0
 10 Шибамура Наоя * 11.09.1982 1 45 0 0 0
 11 Холмуҳамедов Мурод 23.12.1990 1 52 0 0 0

Ярим ҳимоячилар

 12 Андреев Станислав 06.05.1988 24 1907 6 1 0
 13 Махарадзе Кахи 20.10.1987 23 1964 4 2 1
 14 Каримов Шерзод 26.01.1989 22 1446 5 1 0
 15 Қиличев Ойбек 17.01.1989 22 1561 0 4 0
 16 Шарофетдинов Дилшод 15.10.1985 20 1166 0 1 0
 17 Козак Владимир 06.06.1993 18 1305 3 2 0
 18 Махсаталиев Аббосбек 12.01.1994 16 703 4 1 0
 19 Климиашвили Иракли * 30.05.1988 11 810 1 2 1
 20 Искандеров Жамшид 16.10.1993 3 78 1 0 0
 21 Бабаян Арам 03.08.1992 3 19 0 0 0
 22 Олимов Абдуллох 11.02.1993 1 6 0 0 0
 23 Магдеев Ильдар * 11.04.1984 1 2 0 0 0

Ҳужумчилар

 24 Абдухолиқов Темурхўжа 25.09.1991 20 1350 12 0 0
 25 Эркинов Шаҳбоз 16.07.1986 15 722 2 1 0
 26 Азизов Алишер 14.02.1990 7 238 0 0 0
 27 Вахобов Бахритдин * 23.01.1983 4 157 0 0 0
 28 Сергеев Игор 30.04.1993 4 49 0 0 0
 29 Ораховац Санибал 12.12.1978 2 180 1 0 0
 30 Тожиев Фарҳод * 09.04.1986 2 41 0 0 0
 31 Ҳакимов Темур 23.08.1994 2 25 0 0 0
 32 Шотурсунов Фаррух 11.05.1992 1 26 0 0 0

Изоҳ: * белгисидаги футболчилар иккинчи даврада жамоани тарк этишган

Манба: www.pakhtakor.uz
Киритилди: 09:03, 25.11.2012.
Ўқилди: 4516 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.