Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Шўртан»-2: рақамлар тилга кирганда-2

Баҳо:
+ | -

ТЎПУРАРЛАР
“Шўртан” ушбу мавсумда жами 40 та тўп киритган бўлса, шунинг 14 тасини рақиб дарвозасига йўллаган Игорь Таран чемпионат тўпурарлари баҳсида “Нефтчи” вакили Анвар Бердиевдан кейин 2-ўринни банд этди. Таран 2-турда “Навбаҳор”га, 16-турда “Андижон”га қарши учрашувларда дублни расмийлаштиришга муваффақ бўлди.

Жамоада Тарандан кейинги ўринни Ботир Қодирқулов эгаллади. У ўз ҳисобига 5 та гол ёзиб қўйишга эришди. Жамоага иккинчи даврада қўшилган Фарҳод Тожиев эса 4 та голга муаллифлик қилиб, жамоанинг ғалабаларига ҳисса қўшди.

“Шўртан”нинг энг тезкор голи — автогол бўлди. 11-турда “Андижон” футболчиси Икром Иброҳимов 2-дақиқадаёқ ўз дарвозасини ишғол этиб, “Шўртан”ни олдинга олиб чиқди. Жамоанинг ўз футболчиларидан Вадим Афонин энг тезкор гол муаллифига айланди. У 2-турда “Навбаҳор” дарвозасини ишғол этганида учрашувнинг 3-дақиқаси ўтиб бораётган эди.

Умуман олганда, ўйинларнинг дастабки ва охирги 15 дақиқалиги ҳамда иккинчи бўлим бошида “Шўртан”га кўпроқ омад кулиб боққан. Жамоа футболчилари дастлабки 15 дақиқаликда 8 та, иккинчи бўлим бошида 9 та, 75-дақиқадан кейин эса 10 та гол киритишга муваффақ бўлишган. “Оқ бўрилар” голларнинг 21,1 фоизини 0-15-дақиқаларда, 13,2 фоизини 16-30, 2,6 фоизини 31-45, 26,3 фоизини 46-60, 7,9 фоизини 61-75, 28,9 фоизини 76-90-дақиқаларда киритишган.

“Шўртан” вакиллари рақиб дарвозаси томон белгиланган 5 та пенальтини аниқ амалга оширишган бўлса, 13-турда “Қизилқум”га қарши сафарда кечган баҳсда Мўйдин Мамазулумов имкониятни кўкка совурган.

Рақиблар эса “Шўртан” дарвозасига белгиланган бешта пенальтини ҳам аниқ бажаришган.

Футболчи

Ўйин сони

Голлар

1

Aлександр Корнейчук

10

-18

2

Mихаил Наумов

16

-15

3

Вадим Афонин

22

1

4

Aббос Амонов

13

2

5

Ильнур Хазигалиев

5

1

6

Вячеслав Пономарёв

22

1

7

Таина Адама Соро

24

1

8

Лазиз Убайдуллаев

18

2

9

Патрик Агбо

20

2

10

Виктор Клишин

15

1

11

Ботир Қодирқулов

19

5

12

Фарҳод Тожиев

12

4

13

Игорь Таран

24

14

14

Мўйдин Мамазулумов

12

2

Автоголлар: Икром Иброҳимов (“Андижон”) - 1, Абдували Мўминов (“Машъал”) - 1

КОРНЕЙЧУКДАН “FAIR PLAY”
Жамоа аъзоларининг огоҳлантирилиши ва майдондан четлатилиши ҳақида гап кетганда, дарвозабон Александр Корнейчукни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. У ўнт учрашувда майдонга тушган ва ҳакамлар томонидан бирор марта ҳам қоида бузмаган деб топилган.

Ҳакамлар мавсум давомида Патрик Агбони 7, Вячеслав Пономарёвни 6 марта огоҳлантиришган. Агбо ва Крушелницкийга бир учрашувда кўрсатилган иккита сариқ карточка уларнинг майдондан четлатилишига сабаб бўлган. Асрор Алиқулов, Ҳамза Каримов ва Ботир Қодирқуловга эса ҳакамлар кўрсатган қўполликлари учун тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатишни маъқул деб топишган.

футболчи

ўйин сони

сариқ

 2 та сариқ

қизил

1

A.Корнейчук

10

0

0

0

2

M.Наумов

16

2

0

0

3

A.Алиқулов

22

3

0

1

4

O.Жўрабоев

15

2

0

0

5

Я.Крушелницкий

9

3

1

0

6

В.Афонин

22

4

0

0

7

A.Амонов

13

1

0

0

8

Ҳ.Каримов

23

3

0

1

9

И.Хазигалиев

5

0

0

0

10

А.Мерзляков

25

3

0

0

11

В.Пономарёв

22

6

0

0

13

А.Соро

24

4

0

0

14

Л.Убайдуллаев

18

3

0

0

15

П. Агбо

20

7

1

0

16

В.Клишин

15

1

0

0

17

Б.Қодирқулов

19

4

0

1

18

Ф.Тожиев

12

3

0

0

19

И.Таран

24

3

0

0

20

М.Мамазулумов

12

1

0

0

21

В.Рушницкий

12

3

0

0

22

О.Валижонов

8

2

0

0

23

Р.Бердимуродов

4

0

0

0

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 09:54, 25.11.2012.
Ўқилди: 4073 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.