Кириш Регистрация

УЕФА RFEF раҳбарининг ишига аралашмоқчи эмаслигини билдирди

Баҳо:
+ | -

УЕФА RFEF раҳбари Луис Рубиалеснинг ишига аралашмоқчи эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) раҳбари испанларнинг жаҳон чемпионати финалидаги ғалабасидан сўнг тақдирлаш маросимида Испания терма жамоаси футболчиси Женнифер Эрмосо билан ўпишгани учун ФИФА томонидан 90 кунга футболдан четлатилган эди. Рубиалес ўз лавозимини тарк этишдан бош тортди.

Рубиалес тарафдори бўлган RFEF бош котиби Андреу Кампс УЕФАга Испания ҳукумати фаолияти юзасидан федерация ишларига аралашганлик ҳақида шикоят юборди. Бу мактуб 26 август куни, Испания Олий спорт кенгаши Рубиалес устидан CASга шикоят қилишдан олдин ва ФИФА функционерни лавозимидан четлаштириш ҳақидаги қарори қабул қилинишидан олдин юборилган. Шу билан бирга, RFEFнинг янги раҳбарияти Кампснинг УЕФАга шикоят қилганидан бехабар эди.

AS нашрининг ёзишича, УЕФА Кампснинг шикоятини эътиборга олган, бироқ ташкилот RFEF ишларига аралашишни режалаштирмаяпти. УЕФА раҳбари Александер Чеферин ФИФАга сиёсий аралашув бўлган тақдирда санкциялар қўллаш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотга шикоят қилмасликка қарор қилди. Қайд этилишича, УЕФА Рубиалес можароси Чемпионлар лигаси бўлажак қуръа ташлаш маросими ва ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиларини тақдирлаш маросимига соя солиб қўйишини истамайди.

Шу билан бирга, Испания Олий спорт кенгаши раҳбари Виктор Франкос вазият испан клублари ва жамоаларининг халқаро турнирлардаги иштирокига таъсир қилмаслигини тасдиқлади.

Киритилди: 18:41, 28.08.2023.
Ўқилди: 1346 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8202]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4391]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4306]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3791]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3735]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3666]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3083]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2791]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2583]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2393]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик