Амстердамнинг “Аякс” клуби “Метц” ва Грузия терма жамоаси ҳужумчиси Гиорги Микаутадзе трансферини расман эълон қилди.
Transfermarkt интернет порталига кўра, трансфер суммаси 16 миллион еврони ташкил қилган, Нидерландия клуби яна 3 миллионни бонус сифатида тўлаши мумкин. Микаутадзе "Аякс" билан 2028 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолади. 22 ёшли Францияда туғилган грузин 2019 йилдан буён "Метц"нинг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда.