Кириш Регистрация
07/10 19:00 Нефтчи 2-2 Хоразм
09/10 18:30 Қўқон-1912 - Машъал
09/10 19:00 Пахтакор - Бунёдкор
09/10 19:00 Бухоро - Андижон
09/10 19:30 Насаф - Динамо

"Навбаҳор" легионери: "Бўлажак баҳснинг кескин курашлар остида кечиши эҳтимоли юқори"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Суперлигасининг 18-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – ОКМК жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг сербиялик 31 ёшли тажрибали ҳимоячиси Филип Иванович бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Бўлажак баҳс кескин курашлар остида ўтади, деган умиддаман. Боиси, ҳар икки жамоа Қатарда бўлиб ўтган Осиё Чемпионлар Лигаси (ОЧЛ) “плей-офф” баҳсларини бир кунда ўтказиб, ўша ўйинларда зафар қучиб, мазкур нуфузли мусобақанинг гуруҳ баҳсларига биргаликда йўл олди.

Шунингдек, мазкур клублар жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадлар қўйган. Хабарингиз бор ,ўтган турда Жиззахда аламли тарзда мағлубиятга учрадик. Олмалиқликлар ҳам ўз майдонларида “Нефтчи” билан дуранг ўйнаб, очко йўқотишди. Шу боис, бўлажак беллашувнинг аҳамияти ҳар икки жамоа учун катта.

Таъкидлаганимдек, ўтган турда мухлисларни ранжитиб қўйгандик. ОКМКга қарши кечадиган баҳсда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, зафар қучиб, ишқибозларга қувонч улашамиз, деган умиддаман.

Бўлажак ўйиндаги ғалаба жамоамизнинг совринли ўринлар учун кураш йўлидаги имкониятини оширади. Умуман олганда, бўлажак баҳснинг кескин курашлар остида, шиддатли, томошабоп ва қизиқарли тарзда кечиши эҳтимоли юқори.

Мухлисларимизнинг стадиондан уйларига яхши кайфиятда қайтишларини таъминлаш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. “Навбаҳор” жорий мавсумда ўзи қатнашадиган барча мусобақаларда зафар қучишни мақсад қилган.

Буни амалга ошириш учун эса биз – футболчилар қўлдан келганича ҳаракат қиламиз." - деди Иванович.

Манба: "Навбаҳор" матбуот хизмати
Киритилди: 14:08, 30.08.2023.
Ўқилди: 1084 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду Мессининг хайрлашув постига таъсирли изоҳ қолдирди [5260]

Мбаппе Флорентино Пересга ультиматум қўйди — у «Реал»дан кетиши мумкин [4775]

Кукурелья Хорватияда биринчи рақамли давлат душмани деб топилди [3819]

Португалиялик юрист: «Роналдуни дисквалификация қилиш бўйича қарор тезда чиқарилади» [3096]

Хулиан Альварес ўзига янги клуб танлади [2867]

«Агар Жезуш ўрнида бўлганимда, Криштиануни бошқа ҳеч қачон терма жамоага чақирмаган бўлардим». «ПСЖ» собиқ футболчиси — Роналдунинг хатти-ҳаракатлари ҳақида [2710]

"Манчестер Сити" футболчилари агентлари шартномаларни бекор қилиш йўлларини қидирмоқда [2388]

Жеррард: "Жорже Жезуш ўзининг ўлим тўғрисидаги қарорини имзолади" [2344]

Жозе Моуриньо Килиан Мбаппенинг хатти-ҳаракатидан норози бўлди — манба [2141]

АПЛда нархи кескин пасайган футболчи ким эканлигини биласизми? [2013]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик