Лондоннинг “Вест Хэм” клуби ўтган ёзда Франкфуртнинг “Айнтрахт” клубидан “Ювентус”га кўчиб ўтган чап қанот ҳимоячиси Филип Костичга яна қизиқиш билдирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "болғачилар" сербиялик футболчини бир йил олдин қўлга киритишга ҳаракат қилган, аммо якунда футболчи "Ювентус"га ўтишга қарор қилганди.
Журналист Николо Скиранинг сўзларига кўра, 30 ёшли Костич яна "Вест Хэм"нинг нишонига тушди. А Сериянинг сўнгги мавсумида энг кўп имконият яратган футболчи трансфер ойнаси тугагунча "Ювентус"ни тарк этиши мумкин. “Кекса синьора” Костич учун камида 15 миллион евро товон пули талаб қилмоқда.