Ёзда "ПСЖ"ни испаниялик мураббий Луис Энрике қабул қилиб олганди.
Le Parisien нашрининг хабарига кўра, Париж клуби Энрикенинг обрў-эътиборидан қойил қолгани ва у ўз фикрларини иккиланмасдан футболчиларга ҳалоллик билан етказмоқда.
Масалан, Луис Энрике ярим ҳимоячи Марко Верраттига турмуш тарзидаги ҳаддан ташқари ҳолатлар туфайли, ҳеч қачон ўз жамоасида ўйнамаслигини аниқ айтди. Аввалроқ хабар берилганидек, италиялик футболчи тез орада "ПСЖ"дан Қатарнинг "Ал-Араби" клубига ўтиши мумкин.
Лига 1нинг учта бошланғич турида “ПСЖ” беш очко тўплади.