Кириш Регистрация

Шахматчиларимизнинг муваффақияти

Баҳо:
+ | -

Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида шахмат бўйича ўтган халқаро турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилган гроссмейстер Сергей Қаюмов кумуш медалга сазовор бўлди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Дунёнинг ўндан зиёд мамлакатидан 51 нафар шахматчи иштирок этган нуфузли мусобақада ўзбек шахматчиси ҳиндистонлик Жозеф Ансон, суриялик Мажид Хелавий, Жой Томех, филиппинлик Рокки Пабалан, Лойола Робинсон, мезбон шахматчилардан Зайд Али ал-Ҳамид ва Абдулла Файсални мот қилди, мисрлик Фуад Ат-Тоҳир билан дуранг ўйнаб, жами 7,5 очко жамғарди.

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ҳал қилувчи паллага кирган нуфузли шахмат турнирида эса яна бир тажрибали гроссмейстеримиз Марат Жумаев совринли ўринлар учун курашни давом эттирмоқда.

Йигирмага яқин мамлакатдан 450 нафардан зиёд шахматчи дона сураётган мусобақада мағлубиятсиз ўйнаётган ҳамюртимиз тўрт ғалаба ва икки дуранг қайд этиб, беш очко жамғарди. Марат Жумаев еттинчи тур олдидан мусобақа пешқадами ҳиндистонлик гроссмейстер Лалит Бабудан атиги ярим очкога ортда.

Манба: www.uza.uz
Киритилди: 17:14, 27.11.2012.
Ўқилди: 4347 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [8656]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5714]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4295]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3270]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [2685]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2329]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2271]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2261]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2241]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1763]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик