Кириш Регистрация
17/05 15:00 Комо 1-0 Парма
17/05 15:00 Женоа 1-2 Милан
17/05 15:00 Ювентус 0-2 Фиорентина
17/05 15:00 Пиза 0-3 Наполи
17/05 15:00 Рома 2-0 Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер 1-1 Верона
17/05 19:00 Эвертон 1-3 Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс 1-0 Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта 0-1 Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико 1-0 Жирона
17/05 22:00 Осасуна 1-2 Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
17/05 22:00 Эльче 1-0 Хетафе
17/05 22:00 Леванте 2-0 Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
17/05 22:00 Севилья 0-1 Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо 0-1 Алавес
17/05 23:45 Кальяри 2-1 Торино
17/05 23:45 Сассуоло 2-3 Лечче
17/05 23:45 Удинезе 0-1 Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити

ШАХМАТ. Рустам Қосимжонов 5-турда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида шахмат бўйича дунёнинг 12 нафар етакчи гроссмейстерлари ўртасида ўтказилаётган ФИДЕ Гран-Присида бугун бешинчи тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Ушбу турда ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов хитойлик Ванг Хаога қарши қора доналарда баҳс юритиб, 40-юришда рақибини мағлубиятга учратди. Мазкур ғалабадан сўнг Рустам Қосимжонов ҳисобидаги очколар сони 3 тага етди ва эндиликда ҳамюртимиз пешқадамлар сафида бормоқда.

Бугун бўлиб ўтган 5-турда, шунингдек, Гата Камский (АҚШ) Борис Гельфанд (Исроил) устидан ғалаба қозонган бўлса, украиналик Руслан Пономарев россиялик Александр Морозевични мағлуб этди.

Шаҳриёр Мамедяров (Озарбойжон) - Фабиано Каруана (Италия), Леньер Домингес Перес (Куба) - Пётр Свидлер (Россия) ҳамда Сергей Карякин (Россия) - Петер Леко (Венгрия) ўртасида кечган партияларда дуранг натижалар қайд этилди.

Бешинчи тур якунларига кўра бир йўла тўрт нафар гроссмейстерлар Александр Морозевич, Фабиано Каруана Шаҳриёр Мамедяров ва Рустам Қосимжонов ҳисобида 3 тадан очко мавжуд. Руслан Пономарёв, Пётр Свидлер, Ванг Хао, Петер Леко 2,5 тадан очко жамғаришган. Леньер Домингес Перес ҳисобида 2 очко бўлса, Гата Камский ва Борис Гельфанд 1.5 тадан очко тўплашди.

Қуйида 28-ноябр куни ўтказиладиган 6-тур жуфтликлари билан танишинг.

Гата Камский - Рустам Қосимжонов
Петер Леко - Ванг Хао
Пётр Свидлер - Сергей Карякин
Александр Морозевич - Ленъер Домингес Перес
Фабиано Каруано - Руслан Пономарев
Борис Гелъфанд - Шаҳриёр Мамедяров

Учрашувлар соат 14:00да бошланади.

Шавкат Жалилов
Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати

Манба: www.uz.mcs.uz
Киритилди: 20:49, 27.11.2012.
Ўқилди: 4998 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик