Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома 1-1 Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано 0-1 Альмерия
06/05 00:00 Севилья 3-0 Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

Ўзбекистон U-16 қизлар термаси муддатидан аввал саралашнинг кейинги босқичига чиқди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси 28 ноябрь куни 2013 йилги Осиё чемпионатига саралаш 2-тур учрашувида Эрон терма жамоасини йирик – 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси ўз тарихида илк бор Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этмоқда.
 
Гулнора Аъзамова қўл остидаги Ўзбекистон U-16 қизлар терма жамоаси муддатидан аввал 2013 йилги Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмасини қўлга киритди. Саралаш босқичининг 1-турида Шри-Ланкани 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ўзбекистонлик қизлар Эронга қарши 2-тур учрашувида ҳам муваффақиятга эришишди.
 
Шри-Ланкага қарши учрашувда дублга эришган «Лочин» ҳужумчиси Нилуфар Қудратова бу сафар битта гол билан чекланган бўлса, биринчи ўйинда фақат бир марта гол урган наманганлик Дилдора Нозимова бу сафар иккита гол уришга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, икки учрашувда 9та гол уриб, ўз дарвозасидан бирорта ҳам гол ўтказиб юбормаган Гулнора Аъзамова шогирдлари муддатидан аввал, Ҳиндистон қизларига қарши 3-тур учрашуви натижасидан қатъий назар, финал босқичи йўлланмасини қўлга киритиб бўлди.
 
2013 йилги қизлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионати келаси йилнинг ноябрь ойида Хитойнинг Нанкин шаҳрида бўлиб ўтади. Унда 12 жамоа иштирок этади. Маълумот сифатида, 2011 йилги мусобақа якунига кўра энг юқори ўринни қўлга киритган учта жамоа 2012 йилги ўсмир қизлар ўртасидаги жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган.
 
Шу кунгача, Ўзбекистон ташқари, 2013 йилги қизлар ўртасидаги U-16 Осиё чемпионатининг 10та иштирокчиси номи маълум бўлиб улгурган. Япония, Шимолий Корея, Жанубий Корея ва Хитой, 2011 йилги Осиё чемпионатининг ярим финалчилари сифатида, 2013 йилги чемпионатга тўғридан-тўғри йўлланма олган бўлса, Иордания, Баҳрайн, Австралия, Таиланд, Хитой Тайпейи ва Гуам U-16 қизлар терма жамоалари саралаш баҳсларидан муваффақиятли ўтишган.
 
U-16 Осиё чемпионати-2013 саралаш
«В» гуруҳи, 1-тур учрашуви
28 ноябрь, чоршанба
ЎЗБЕКИСТОН – ЭРОН 3:0 (2:0)
ГОЛЛАР: Дилдора Нозимова (6, 42), Нилуфар Қудратова (83).
ОГОҲЛАНТИРИШЛАР: С. Нормуродова (64) – Заҳро Худобахший (24), Фотима Гареалий (83).
ЎЗБЕКИСТОН: 1. Лайло Тиловова, 4. Соҳибжамол Ражабова, 5. Анзили Ермакова, 7. Нилуфар Қудратова, 8. Дилдора Нозимова (15. Умида Зоирова, 87), 9. Дилноза Бектемирова, 10. С. Нормуродова, 11. Файёза Самандарова (6. Мафтуна Шоимова, 84), 17. Мадина Эргашева (13. Солиҳа Ҳусниддинова, 89), 18. Мадина Юсупова, 22. С. Нормуродова.
ЭРОН: 1. Марварид Наср, 2. Илҳом Анафжоҳ, Сумайя Аҳмадий (15. Парвин Акбарий, 15), 7. Фотима Гераелий, 8. Моҳитоб Баноий, 9. Заҳро Худобахший (10. Фотима Аминаборазжоний, 55), 11. Саидазаҳро Аҳмадизода, 14. Ҳалола Абдуллоҳий, 18. Нилуфар Ализодаҳонжоний (19. Ҳадиса Қорабекўғлу, 66), 20. Саида Ясаман, 27. Маъсума Назарисина.
БОШ ҲАКАМ: Тиен Тиен Айэ (Мьянма).

 U-16 қизлар Осиё чемпионати-2013 саралаш
«В» гуруҳи жадвали

 

Жамоа

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Ўзбекистон

2

2

0

0

9:0

6

2

Эрон

2

1

0

1

5:5

3

3

Ҳиндистон

1

0

0

1

2:5

0

4

Шри-Ланка

1

0

0

1

0:6

0

3-тур учрашувлари
30 ноябрь, жума
Ҳиндистон – Ўзбекистон
Шри-Ланка – Эрон

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:07, 28.11.2012.
Ўқилди: 6423 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.