Ҳимоячи Жонни Эванс 8 йилдан сўнг яна «Манчестер Юнайтед»га қайтди. Манкунианликлар 35 ёшли футболчи билан жорий мавсум охиригача шартнома имзолашди.
Шимолий Ирландия терма жамоаси футболчиси "МЮ" тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2006-2015 йилларда клуб шарафини ҳимоя қилиб, Алекс Фергюсон қўлостида АПЛнинг 3та чемпионлигини қўлга киритган.
Эванс сўнгги 5 мавсумни «Лестер» сафида ўтказди.