Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Ходарий: «Меҳмонхонадаги ўғрилик туфайли Ўзбекистонга ютқаздик»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, шу кунларда Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида 16 ёшгача бўлган қизлар ўртасида Осиё чемпионатига саралашнинг "В" гуруҳи ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон терма жамоаси кеча эронлик тенгдошларини 3:0 ҳисобида мағлуб этиб, қитъа чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Ўйиндан кейин Эрон терма жамоаси спорт директори Ходарийнинг таъкидлашича, тунда Эрон терма жамоаси яшаётган хонага ўғри бостириб кирган ва уларнинг пулларини ўғрилаб кетан. Шу боис эронлик қизлар туни билан ухлашмаган. Тунги соат 3да дарвозабонлар мураббийи боши устида ўғри пичоқ кўтариб турган. Хайриятки, у ҳеч кимга жабр етказмаган ва ўғри хонани тарк этган. Шундан сўнг бутун жамоа хавотирга тушиб қолган.

"Бу ҳақда Шри-Ланка футбол федерацияси ва ОФКга хабар бердик ва улардан меҳмонхонадаги хавфсизликни таъминлашни сўрадик. Афсуски, улар буни амалга оширишмаяпти. Фақатгина меҳмонхонадаги полиция ходимлари сонини оширишди холос. Ҳозирги вақтда 3 нафар полициячи меҳмонхонада навбатчилик қилишмоқда. Аммо хавфсизлик масаласи яхши эмас. Ўғри хонага томдан кирган", дейди эронлик мутасадди.

Эрон U16 терма жамоаси аъзоларининг айтишича, ўғри хонанинг ўртасида жомадонни очиб қўйган ва топган пулларини унга сола бошлаган. У жами 1700 АҚШ доллари миқдоридаги пулни олиб чиқиб кетган.

"Биз Ҳиндистонга қарши биринчи ўйинда жуда яхши ўйнагандик ва уларнинг дарвозасини 5 марта ишғол қилгандик. Ўзбекистон билан ўйин арафасида эса стресс ва қўрқув  туфайли туни билан ухлай олмадик ва натижада 0:3 ҳисобида мағлубиятга учрадик", дейди Ходарий.

"Афсуски, биз бу ерда кўп муаммоларга дуч келяпмиз. Шри-Ланкага етиб келган кунимиз яхши ҳимоячимиз Фотима Раҳматий ўзида оғриқ сеза бошлагани сабабли, уни касалхонага ётқиздик. У касалхонадан чиқди ва ўзини яхши ҳис қилмоқда. Лекин саралаш ўйинларида у майдонга туша олмайди. У жамоамиздаги энг яхши футболчи эди", дейди делегация раҳбари.

Кеча Ҳиндистон терма жамоаси Шри-Линка билан дуранг ўйнади. Натижада, эртага бўладиган сўнгги тур олдидан Эронда 3, Ҳиндистон ва Шри-Ланкада 1 очкодан мавжуд. Ўзбекистон эса 6 очко билан Осиё чемпионати йўлланмасини муддатидан аввал ҳал қилиб бўлди. Гулнора Аъзамова шогирдлари эртага Ҳиндистон билан куч синашишади.

Манба: www.isna.ir
Киритилди: 09:00, 29.11.2012.
Ўқилди: 8541 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.