Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 21:00 Ал-Виҳдат 1-0 Истиқлол Душанбе
05/11 22:45 ПСВ 4-0 Жирона
05/11 22:45 Слован 1-4 Динамо Загреб
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Ал-Айн
05/11 23:00 Сепоҳон 3-1 Шаржа
06/11 01:00 Реал Мадрид 1-3 Милан
06/11 01:00 Ливерпуль 4-0 Байер
06/11 01:00 Спортинг 4-1 Манчестер Сити
06/11 01:00 Лилль 1-1 Ювентус
06/11 01:00 Болонья 0-1 Монако
06/11 01:00 Селтик 3-1 РБ Лейпциг
06/11 01:00 Боруссия Д 1-0 Штурм
06/11 15:00 Поханг Стилерс 4-2 Шандонг Тайшан
06/11 15:00 Йокогама Маринос 5-0 Бурирам Юнайтед
06/11 17:00 Бангкок Юнайтед 4-1 Ли Ман
06/11 17:00 Теп Хань Нам Динь 3-2 Тампинес Роверс
06/11 19:00 Олтин аср 0-4 Ат-Таъвун
06/11 19:00 Насаф 1-2 Ал-Ҳуссайн
06/11 21:00 Трактор - Равшан
06/11 21:00 Холидия - Ал-Қува ал-Жавия
06/11 21:00 Кувайт СК - Шабаб ал-Аҳли
06/11 22:45 Брюгге - Астон Вилла
06/11 22:45 Шахтёр - Янг Бойз
07/11 01:00 Бавария - Бенфика
07/11 01:00 Фейеноорд - Зальцбург
07/11 01:00 Црвена Звезда - Барселона
07/11 01:00 Интер - Арсенал
07/11 01:00 ПСЖ - Атлетико
07/11 01:00 Спарта - Брест
07/11 01:00 Штутгарт - Аталанта

Миржалол Қосимов: «Тўғридан-тўғри ОЧЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этишни истаймиз»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон кубоги финали олдидан ўтказилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бунёдкор" клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

Миржалол Қосимов:
— Ушбу мавсумда чемпионатда ғолибликни қўлга кирита олмадик. Шунинг учун мавсумда қандайдир ғолибликни қўлга киритишни истаймиз. Кубок финалида ғалаба учун тўп сурамиз.

— "Бунёдкор" миллий чемпионат, Ўзбекистон кубоги ва ОЧЛда мусобақаларида қатнашди. Ўзбекистон кубогининг кеч кузда, совуқ об-ҳавода ўтказилиши ўйиннинг савиясига таъсир қилиши мумкин. Кубок финали эртароқ ўтказилса яхши бўларди, деган фикрга қўшиласимзи?
— Матбуот анжуманга келаётганида йўлда шу нарса хаёлимдан ўтди. Бир йили финал 9 декабрда ўтказилганди. Ўзбекистон кубоги финали мавсум сўнгида ўтказилиши психологик жиҳатдан бироз ноқулай. Боиси, барча жамоалар таътилга чиқиб бўлган бўлади, финалда иштирок этадиган жамоалар футболчилари ҳам тезроқ таътилга чиқиш ҳақида ўйлашади. Бизнинг футболчиларда шундай деб айта олмайман, аммо ўйинчининг хаёлидаги нарсани билиб бўлмайди. Шунинг учун Кубок финалини эртароқ ўтказиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.

— "Насаф" билан нафақат ушбу мавсумдаги 2та ўйин, балки ўтган мавсумдаги ўйинларда ҳам ҳисоб очилмаганди. Қаршиликларнинг қайси чизиғини хавфли деб ҳисоблайсиз?
— "Насаф"нинг ҳар бир чизиғида маҳоратли футболчилар тўп суради. Уларнинг ҳар бир чизиғини кучли деб ҳисоблайман. Футбол жамоавий ўйин, "Насаф"нинг қайсидир футболчисини ажратиб кўрсатишни истамайман.

— Илҳом Шомуродов ушбу мавсумда "Насаф"дан ижарага олинганди. У эртанги ўйинда майдонга тушиши мумкинми ва у келаси мавсумда жамоада қоладими?
— Айтиб ўтганингиздек, у ижарага олинганди ва унинг ижара муддати тугамоқда. Демак, у сўнгги ўйинни ўтказганимиздан кейин ўз жамоасига қайтади. Бизда ижарага олинган футболчининг ўз жамоасига қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин эмас, деган қоида йўқ. Илҳом жамоа билан бирга эртанги ўйинга тайёргарлик кўрмоқда.

— ОФК бизга ОЧЛда "2+1" кўринишида жой ажратмоқчи. Бу қарор ҳам эртага жамоаларнинг ўйинига таъсир кўрсатиши мумкинми?
— Мираброр Усмонов Ўзбекистонга "3+1" кўринишида жой сўраётганидан хабарим бор. Агар шунча жой ажратилса, яхши бўларди. "2+1" квотаси сақланиб қолган тақдирда ҳам биз Кубокни ютиб, Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида тўғридан-тўғри иштирок этишни истаймиз. Агар "Насаф" эртага ютқазиб қўйса, улар ОЧЛда иштирок эта олмаслиги мумкин. Бу ҳам футбочлиларга қўшимча масъулият юклайди.

— "Бунёдкор" ўтган йили ОЧЛни Шарқ минтақасида ўтказди. Бу йил ҳам бир жамоамиз ўз иштирокини Шарқ минтақасида бошлайди. Сиз қайси минтақада иштирок этишни истардингиз?
— Йигитлар Шарқдами ёки Ғарбдами ўйнаш мумкинлигини исботлашди. Ҳаттоки икки марта Австралияга ҳам бориб келишга мажбур бўлдик. Футболчиларимиз ОЧЛда яхши ўйин кўрсатиб, ўзига хос сенсацияни қайд этишди. Келаси йили қайси минтақада иштирок этишни эса Буни 6 декабрь куни бўладиган қуръа натижасидан сўнг билиб оламиз.

— Жамоа 3та фронтда кураш олиб борди ва футболчиларда чарчоқ йиғилиб қолган. Эртага асосий вақтда ғолиб номи аниқланмасдан, қўшимча бўлимлар белгиланса, бунда "Насаф" жисмоний жиҳатдан устунликка эга бўладими?
— "Насаф" ҳам қўшимча вақт белгилангунича дам олиб ўтирмайди. Улар ҳам 90 дақиқа давомида биз билан кураш олиб боришади.  Мақсад — Кубокни қўлга киритиш экан, ҳеч қандай чарчоқ аломатлари сезилмаслиги ва ўйиннинг охиригача курашишимиз керак. Бундан бошқа иложимиз йўқ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:53, 29.11.2012.
Ўқилди: 5502 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.