Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Микель Артета "Манчестер Сити"га қарши суперкубок баҳсида 43 та тактик схемадан фойдаланган. Бу эса "Манчестер Юнайтед" олдига катта савол қўяди

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" менежери Микель Артета Англия суперкобоги доирасидаги "Манчестер Сити"га қарши баҳсда 43 та схемадан фойдаланган.
Тўпчилар мавсум аввалида Гвардиола жамоасини пенальтилар сериясида 4-1 ҳисобида доғда қолдирган эди. Унда Артетанинг тактик ҳийлалари иш берган. Сўнгги дақиқаларда майдонга туширилган Леандро Троссард гол уриб, "Арсенал"ни мағлубиятдан қутқариб қолади. Айнан ўша ўйиндаги қўлланмалардан "Фулхэм"га қарши ҳам фойдаланилди. Аммо баҳс айрим футболчилар хатоси сабабли 2-2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Испанияликнинг тактик экспериментлари эса мухлисларда хавотир уйғотган. Шунга қарамай, Микель Артета ўз услубини тўғри деб ҳисобламоқда.

Микель Артета шундай дейди: "Биз охирги ўйинимизда 36 та турли хил тактик схемалардан фойдаландик. "Манчестер Сити"га қарши эса уларнинг сони 43 та эди. Биласизми, ҳар бир ўйин турли рақибларга қарши кечгани сабабли, уларга алоҳида ёндошиш талаб этилади. Ҳар тонгда уйимдан "Лондон Колни"га бораман. Баъзида ишда эрталабки соат олтига қадар қолиб кетишимга тўғри келади. Одатда марказий йўлдан кетаман. Аммо тезлик чеклангани сабабли бошқа томонга бурилиб кетишга мажбур бўламан. Шу каби, ҳар куни ҳар хил нарсага гувоҳ бўласиз. Футболда ҳам шундай. Ҳар қайси ўйин турлича нарсаларни талаб этади. Бу эса футболнинг жозибаларидан биридир.

Артета, шунингдек, сабрсиз мухлисларга қарата мурожаат қилиб, Кай Хавертцга бироз вақт беришларини сўради. Бу борада у шундай дейди: "Унга меҳр кўрсатинг. Кейин ҳаммаси яхши бўлади".
Кўпчилик Хаверцнинг "Арсенал" ярим ҳикоясидаги ўрнидан хавотирга тушаётган эди. "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олдидан Артета шундай деди: "Сўнгги йилларда бизда шундай мисоллар бўлган, албатта. Айрим футболчиларга қўллаб-қувватлаш, меҳр ва ишонч кўрсатиб, уларни юқори даражага олиб чиқдик. Масалан, Мартин Эдегор борасида ҳам мухлисларни ишонтириш осон бўлгани йўқ. Бунга бир неча ой кетган. Габриэл мисолида ҳам буни айтиш мумкин. Одамлар Бен Уайтни қанотда ўйнай олмайди деб қанча гапиришганини бир эсланг? Рамздейл "Арсенал"га мос эмас деган гап-сўзларчи? Букайо Сака мен бу ерга келганимда, қанот ҳимоячиси экани ҳали ҳам эсингиздадир? Гранит Жака эса мухлислар билан "сен-мен"га бориб қолган.
Дўстлар, футбол шундай нарсаки, футболчилар ўзи қилаётган ишни севиб бажариши керак. Қачон улар буни севиб бажаради? Қачонки, ўйинчилар қўллаб-қувватлов ва ишончни ҳис қилганида. Шу каби, Кай Хаверцга ҳам вақт бериш керак. Мен ҳар куни уни машғулотларда кузатаман. Келажакда Кайдан катта юлдуз чиқади. Меҳнаткаш, тезкор ва техникали. Бир футболчидан яна нималар кутиш мумкин?

Эсдан чиқармангки, Кайнинг ортида учта баҳсда уч хил футболчи бор эди. Мен ҳам ўтмишда ярим ҳимоя вакили бўлганман. Шу сабаб, ортингиздаги футболчилар қанчалик сизнинг муваффақиятингизда муҳим ўрин тутишини яхши биламан. Шу сабаб боғлиқлик ҳосил қилиш бироз вақт талаб этади. Айтишим мумкинки, агарда Гранит Жаканинг ортида Зинченко бўлмаганида эди, у ўтган мавсумни омадли ўтказа олмасди. Агарда Фабиу Виейра ва Мартинеллини бир жойга қўйсангиз, бу иш бериши мумкин. Негаки, улар бир-бирини яхши тушунади. Футбол, охир-оқибат қандайдир схема ва тактикага эмас, балки футболчиларнинг бир-бирини тушуниши ва бирга ўйнашдан завқ олишига боғлиқ бўлади. Кай борасида ҳам шундай дейиш мумкин. У ҳақида гапираётганда унутмангки, Кай аллақачон Германия терма жамоаси аъзоси ва ЕЧЛни ютган. Ўз ёшига нисбатан катта тажрибага эга. У биз билан 3 та АПЛ баҳси ўтказди холос. Озгина сабр қилинглар. Ҳали ҳаммаси олдинда".

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 12:03, 03.09.2023.
Ўқилди: 2794 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.