Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Сергей Арсланов: «Навбаҳор»га қарши ўйнаш жуда қийин бўлди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги чорак финалидан ўрин олган “Навбаҳор” – “Сурхон” (2:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида термизликлар бош мураббийи Сергей Арсланов қатнашиб, журналистларнинг саволларига жавоб берди.

“Учар тулпорлар” устози одатдагидек, ўз сўзини ўйин ҳақидаги фикрлари билан бошлади.

– Барчага хайрли кеч! Аввало, “Навбаҳор”ни навбатдаги ғалаба ва Ўзбекистон кубогида кейинги босқичга йўл олгани билан табриклайман. Ўйинга келсак, аламли мағлубият. Ҳаракатларимиз яхши бўлди. “Навбаҳор”дек яхши ташкил қилинган жамоага қарши ўйнаш жуда қийин бўлди. Биз мухлисларнинг “Навбаҳор”ни қандай қўллаб-қувватлаб  туришганини жуда яхши ҳис қилдик.  Йигитлар бунга дош бера олишди ва яхши ўйин кўрсатишди. Афсуски, натижа ижобий бўлмади.

– “Сурхон” жамоаси мухлисларга ёқадиган ўйин кўрсатмоқда. Бироқ, бугун негадир узоқдан зарбалар кўрмадик?
– Бизнинг ҳаракатларимиз ҳар доим рақиб жамоаникидан келиб чиққан. Бугун ҳаммамиз кўрдикки, “Навбаҳор” жуда тартибли ва яхши ташкиллаштирилган ҳимоя намойиш қилди. Шу сабаб ҳам бизга узоқдан зарба бериш ва жарима майдончасига кириш қийин бўлди. Ўтказиб юборилган тўпдан кейин бўш ҳудудлар пайдо бўла бошлади. Биз бундан фойдаланишга ҳаракат қилдик, аммо реализация масаласи оқсади.

Баъзи вазиятларда ҳакамнинг қарори бизнинг фойдамизга бўлмади. Буни муҳокама қилмоқчи эмасман. Саволга қайтсак, рақиб бизга узоқдан зарба беришга имкон қолдирмади.

– “Сурхон” олдига жорий мавсумда қандай мақсад қўйилган?
– Жуда оммабоп ва қизиқ савол. Жамоамиз таркиби асосан ёш футболчилардан иборатлигидан келиб чиқсак, мақсад ҳар доим юқори қўйилади. Тўғри, совринли ўринларни эгаллаш бўйича аниқ бир мақсад қўйилмаган, аммо ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз. Бу ёшда энг муҳими шу. Йигитларимиз ёш, уларни ёрқин келажак кутиб турибди.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Манба: www.pfcnavbahor.uz
Киритилди: 05:52, 04.09.2023.
Ўқилди: 1292 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6155]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3160]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2740]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2289]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2272]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1823]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1784]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1756]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1738]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1716]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.