"Барселона" ҳужумчиси Жоау Феликс ёзда кўплаб клублар эътиборида бўлди. Журналист Фернандо Полонинг ёзишича, португалияликнинг хизматларига “Ливерпуль”, “Манчестер Юнайтед”, “Астон Вилла”, “Ал-Ҳилол” каби жамоалар қизиқиш билдирган.
Манба берган хабарга кўра, Феликс ушбу жамоаларнинг барчасига қизиқишлари учун миннатдорчилик билдирган, бироқ уларга "Барселона"га ўтишни истаётганини айтган. Жоау ўзининг "Камп Ноу"га ўтишини трансфер ойнаси охиригача кутди. "Атлетико Мадрид" ёш ҳужумчини сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага қўйиб юборишга рози бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Феликс "Челси"да ижара асосида ўйнаган эди.