"ПСЖ" ҳужумчи Килиан Мбаппени сақлаб қолишдан умидвор. L'Equipe хабарига кўра, Париж клуби Чемпионлар лигасидаги муваффақиятли ўйинлар франциялик футболчини муддати тугайдиган шартномасини узайтиришга кўндира олади, деб умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Мбаппе ёз бошида "ПСЖ" раҳбариятини шартномани узайтирмоқчи эмаслиги ҳақида хабар берган эди. Шу боис парижликлар ҳужумчини маълум муддатга таркибдан четлатишди ва унга нисбатан қаттиқ жазо чораларини қўллашди. Охир-оқибат, Килиан сафга қайтди, аммо унинг янги шартнома ҳақидаги фикри ҳали ўзгармади.
Аввалроқ Мбаппе келаси ёзда “Реал”га текинга ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.