Кириш Регистрация
17/01 00:45 Пиза 1-1 Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол 0-2 Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон 0-0 Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид 2-0 Леванте
17/01 19:00 Удинезе 0-1 Интер
17/01 20:00 Челси 2-0 Брентфорд
17/01 20:00 Лидс 1-0 Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль 1-1 Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд 2-1 Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм 1-2 Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка 3-2 Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия 1-2 Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи 1-0 Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна 3-2 Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест 0-0 Арсенал
18/01 00:45 Кальяри 1-0 Ювентус
18/01 01:00 Бетис 2-0 Вильярреал
18/01 16:30 Парма 0-0 Женоа
18/01 18:00 Хетафе 0-1 Валенсия
18/01 19:00 Болонья 1-2 Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон 0-0 Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано
19/01 00:45 Милан - Лечче
19/01 01:00 Реал Сосьедад - Барселона
19/01 22:30 Кремонезе - Верона

Рўзиқул Бердиев: «Ҳимояда қўпол хатолар туфайли ютқаздик»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги финал баҳси якунига етганидан кейин ўтказилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида мағлуб жамоа бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этди.

Рўзиқул Бердиев:
— "Бунёдкор" жамоаси ва унинг мхлисларини Ўзбекистон кубоги билан табриклайман. Улар бугун ғалабага ҳақли ўйин кўрсатишди. Таркибимизда жароҳатланганлар кўплиги боис, бугун ярим ҳимоячиларни ҳимояда ўйнатишга мажбур бўлдим. Натижада ҳимоячиларимизнинг қўпол хатога йўл қўйишди ва ўз дарвозамиздан гол ўтказиб юбордик. Бу хатолар эса ўйин натижасига таъсир кўрсатди.

— Муроджон Зухуровнинг ҳаракатлари мухлисларда шубҳа уйғотди. У қайтариш мумкин бўлган вазиятларда тўпни қайтара олмади...
— Биз ҳали бу ўйинни таҳлил қилиб чиқамиз. Бугунги мағлубият фақат бир кишининг айби билан юз бермади. Бугун ҳимояда қўпол хатоларимиз мағлубиятга олиб келди.

— Шавкат Раимқуловнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
— Шавкат Раимқулов асосий таркиб футболчиси ҳисобланмайди ва унда ўйин амалиёти йўқлиги сезилди. Жароҳатлар туфайли у бугун асосий таркибда майдонга тушганди. Натижада у қўпол хатога йўл қўйди.

— Жамоанинг кейинги режалари қандай? Сиз жамоа бош мураббийи сифатида фаолият олиб боришда давом этасизми?
— Буни раҳбарлар ҳал қилишади. Жамоа эса 20 декабргача таътилга чиқади. Шундан сўнг янги мавсум учун тайёргарликни бошлаймиз.

— Келаси мавсумда ёш футболчиларни кашф қилишда давом этасизми?
— Биз мураббийларнинг асосий мақсади ҳам терма жамоага номзод футболчиларни тайёрлаб боришдан иборат. Бунинг учун эса ёш футболчиларга ишонч билдириб, уларни майдонга туширишимиз керак.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:43, 30.11.2012.
Ўқилди: 4680 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.