Кириш Регистрация
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас 0-1 Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол 2-1 Мальорка
05/10 18:00 Удинезе 1-0 Лечче
05/10 19:00 Арсенал 3-1 Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд 5-3 Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер 1-0 Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм 4-1 Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити 3-2 Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе 1-1 Осасуна
05/10 21:00 Аталанта 5-1 Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас 0-1 Сельта
05/10 21:30 Вальядолид 1-2 Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон 0-0 Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Миржалол Қосимов: «Мураббий сифатида ушбу мавсумда ўсдим»

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон кубоги финал баҳсидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов иштирок этди.

Миржалол Қосимов:
— Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида айтиб ўтганимдек, бугун қизиқарли ўйин бўлди ва ким хато қилса, ўша мағлуб бўлиши керак эди. Бугун "Насаф" ҳимоячилари хатога йўл қўйишди ва биз ҳисобни очдик. Кейинги дақиқаларда яратилган имкониятлардан фойдаланиб, ҳисобни янада мустаҳкамладик. Қолган дақиқаларда ҳимоячилар ва Игнатий Нестеров яхши ўйин кўрсатди.

Фурсатдан фойдаланиб, "Бунёдкор" клуби мухлисларини Кубок билан табриклайман. Футболчиларга эса миннатдорчилик билдираман. Боиси, биз оғир мавсумни ўтказдик. Миллий чемпионатда чемпионликни бой беришимизга қарамай, ёмон ўйин кўрсатмадик. Мавсумни яхши кайфиятда якунлайдиган бўлдик.

— Миллий терма жамоа бош мураббийи сифатида Мурод Зуҳуровнинг ўйинларига қандай баҳо берасиз?
— Футболда ҳар бир хато учун ўйинчиларнинг калласини "олиб" ташлаш шартмас. Мавсумнинг сўнги бўлгани учун Муродда чарчоқ аломатлари сезилган бўлиши мумкин. Бундан ташқари, футбол жамоавий ўйин. Бугунги ўйинда "Насаф" ҳимоячилари Зухуровга ёрдам беришлари керак эди.

— Жамоанинг кейинги режалари нималардан иборат?
— Энди футболчиларга 3 ҳафта дам берамиз. Олдинда эса янги мавсум бизни кутиб турибди. Вақт оз қолмоқда. Бу йилги мавсум анча чўзилди. Табиийки, таркиб кучайтирилади. Жамоани кучайтира оладиган футболчиларни таклиф қиламиз. Бу ҳам легионерларга, ҳам маҳаллий футболчиларга тегишли.

— Якунланган мавсумни энг яхши мавсум деб ҳисоблайсизми?
— Ҳа, мавсум оғир бўлишига қарамай, яхши мавсумлар сафига қўшишим мумкин. Боиси, мураббий сифатида ўсдим десам ҳам бўлади. ОЧЛда ҳам Шарқ минтақасида ўйнашимизга қарамай, ярим финалгача етиб бора олдик. Нафақат мен, балки мавсум давомида футболчиларнинг ҳам малакаси ошди.

— Кейинги мавсум янада оғир бўлиши кутиляпти. Февраль ойида терма жамоани Осиё кубоги-2015 саралаш, март ойида эса ЖЧ-2014 саралаш ўйинлари кутиб турибди. Терма жамоа манфаати йўлида балки клубдан кетарсиз?
— "Бунёдкор"даги ёрдамчи мураббийлар малакали, уларга ишонаман. Мен терма жамоада ишлаётганимда уларни ўрнимни бемалол боса олишади. Албатта, иккита масъулиятли вазифада ишлаш осон эмас. Аммо ёрдамчиларимнинг далдаси туфайли "Бунёдкор" клуби ва миллий терма жамоада ишлашда давом этаман. Ҳозирдан бир нарса дейиш қийин. Мен ҳам футболчилар каби дам олишим керак. Кейин яна катта куч билан янги мавсумни бошлаймиз.

— Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сафида Жамшид Искандеров, Игорь Сергеев каби футболчилар ўзларини кўрсатишди. Улар терма жамоага жалб қилишингз мумкинми?
— Ёшлар терма жамоамиз июль ойида Туркияда бўладиган ЖЧда иштирок этишади. Миллий терма жамоа эса аввало Ливан билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўриши керак. Ёшларимиз эса ЖЧда иштирок этиб келишсин, ана ундан кейин уларни кузатишда давом этиб, миллий терма жамоага жалб қиламиз.

— Мавсум кашфиёти сифатида қайси футболчини айта оласиз?
— Шоҳрух Гадоевни айтишим мумкин. У мавсум бошида "Насаф" таркибида захирадан тушиб турди. Миллий терма жамоада эса Жанубий Кореяга қарши ўйинда илк марта марта ўйинга тушишига қарамай, оёғи қалтирамади. Одатда ёш футболчиларда бундай пайтда барқарорлик етишмаджи. Шоҳрухда эса бундай бўлмади. Ушбу мавсумда шу йигит кашфиёт бўлди дейишим мумкин. Бундай футболчилар кўп. Ўша Сергеев ёки Искандеровларни олишимиз мумкин. Фақат улар ўсишда тўхтаб қолишлари керакмас. Баъзида журналистлар ҳам уларни кўп мақтаб юбориши футблчиларга салбий таъсир кўрсатади. Футболда ўтган ўйинни унутиб, кейинги ўйинга тайёргарлик кўриш керак. Ишлашда давом этиш керак.

Миллий чемпионатимиз қизиқарли кечди. Чемпионлик учун ва Олий лигани тарк этадиган зоналарда кураш қизғин кечди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:44, 30.11.2012.
Ўқилди: 5364 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.