ФИФА президенти Йозеф Блаттер «Сантос» клуби ҳужумчиси Неймарнинг «Олтин тўп» учун курашдан чиқиб кетгани борасида гапириб ўтди.
«Неймар — машҳур футболчи, аммо сен Европада тўп сурмас экансан «Олтин тўп» учун даъвогарлик қиладиган учта футболчидан бири бўлишинг жуда қийин бўлади».
«Албатта, Барзилия чемпионати савияси жуда юқори, аммо одилона айтганда, Европада клублар футболи катта эталонга айланиб улгурган».
«Неймар «Олтин тўп»га даъвогар футболчиларнинг кенгайтирилган таркибидан жой олганди. Бу унинг учун катта натижа. Агар жиддий равишда ушбу совринни ютиб олиш учун курашишни хоҳласа Европага ўтиши ёки ЖЧ-2014 каби нуфузли мусобақада иштирок этиши керак», дея Блаттернинг ўзларидан иқтибос келтирмоқда «Goal.com» нашри.