"Барселона" ва "Рома" "Велес Серсфилд"нинг 16 ёшли футболчиси Альваро Монторога қизиқиш билдирмоқда.
TyC Sport хабарига кўра, Монторо июль ойида Италия фуқаролигини олиш жараёнида "Рома" базасида машғулот ўтказган ва клуб эътиборини тортган. 16 ёшли плеймейкерни "Барселона" ҳам кузатиб бормоқда.
Қайд этилишича, клублар Монторони текинга ўз сафига қўшиб олишлари мумкин, чунки у ҳалигача "Велес Сарсфилд" билан профессионал шартномага эга эмас.