Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика 2-0 ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея 2-1 Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария

Коло-Муани: «Менга мураббийнинг лойиҳаси ёқади»

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ»нинг янги футболчиси Рандаль Коло-Муани парижликлар бош мураббийи Луис Энрике ҳақида гапирди.

«Менга мураббийнинг янги жамоа билан ишлаётгани ва лойиҳаси ёқади. Энди ишга киришиш вақти келди», - дея Коло-Муанининг сўзларидан иқтибос келтиради RMC Sport.

Коло-Муани 2022 йилда «Нант»дан «Айнтрахт»га кўчиб ўтганди. Ўшандан бери у барча мусобақаларда 50 та ўйинда майдонга тушиб, 26 та гол урди ва 17 та голли узатмани амалга оширди.

Шунингдек, у Франция терма жамоаси аъзосига айланди ва бу жамоада 2022 йилнинг 22 сентябрида дебют қилди.

Киритилди: 10:35, 07.09.2023.
Ўқилди: 871 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик