Англиянинг "МЮ" клуби бош мураббийи Алекс Фергюсон АПЛнинг 15-туридан "Рединг" устидан қозонилган ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйин жуда ҳам қизиқарли ўтди. Бугунги ўйинда ҳимоячилардан кўнглим тўлмади. Улар оддий вазиятларда ҳатоларга йўл қўйишди. Шундай бўлсада, биз ўйин тизгинини қўлдан чиқариб юбормадик. Яратилган вазиятлардан унимли фойдалана оладиган шогирдларим борлигидан фахрланаман.
"Рединг" бугун мавсумдаги энг яхши ўйинларидан бирини ўтказди. Улурнинг бугунги ўйинларидан ҳайратга тушдим" -,дейди Фергюсон.