ЖЧ-2026 саралашининг очилиш ўйинида Аргентина терма жамоаси Лионель Мессининг жарима зарбаси эвазига Эквадорни мағлуб этди (1:0).
Учрашув якунида Лео алмаштирилди. «Альбиселесте» бош мураббийи Лионель Скалони ўз қарорига изоҳ берди.
«У ниманидир ҳис қилгани учун мендан алмаштиришни сўради. Акс ҳолда уни майдондан олиб ташламаган бўлардим.
У жума куни текширувдан ўтади. Келинг, вазиятни кузатамиз. Агар ҳаммаси жойида бўлса, Лео Боливияга қарши ўйнайди», - деди Скалони журналистларга.