Ўтган мавсумда Каталония футбол осмонида Ламин Ямал исмли юлдузи ёнди. Янги мавсумда ёш футболчи янада ишончли ҳаракат қилган ҳолда Хави бошчилигидаги "Барселона"нинг асосий юлдузидан бирига айланмоқда.
Боз устига, у Испания терма жамоасига ҳам илк чақирувини олди. Жорий йил 16 ёшни қаршилаган Ямал Грузияга қарши ўйинда "қизил фурия" сафида дебютини амалга оширди ва терма сафида расмий ўйинда иштирок этган энг ёш футболчи бўлди.
Ламин бу мавсум "Барселона" сафида 5 та ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширди, аммо ҳали гол ура олмади. Аммо каталонияликларнинг ёшлар жамоасида у бу ишни мунтазам равишда амалга оширарди.
Diario Sport журналистлари Каталония клуби тизимида Ямал қанча гол урганини ҳисоблаб чиқди. Ярим ҳимоячи илк бор "Барса"да 2014 йилда, эндигина 7 ёшга тўлганида ўйнаган. Ўшандан бери у "кўк-анорранглилар"нинг турли ёшдаги жамоаларида 249 та расмий ўйин ўтказган ва бу ўйинларда 357 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилган!
У ҳар бир ўйинда ўртача 1,4 гол урган. Diario Sport журналистлари томонидан тайёрланган инфографикани томоша қилинг:
Кўриб турганимиздек, йигитча учун энг омадли мавсум 2016/17 йилги мавсум бўлиб, у 79 та гол урган. Шунингдек 7 га 7 бўлган ўйинларда Ламин 151 та учрашув ўтказиб, 301 та гол урди.
2023 йилнинг апрель ойида ярим ҳимоячи "Барселона" сафида дебют қилди. 15 ёшу 290 кунлигида майдонга тушиб, Ла Лига тарихидаги энг ёш "кўк-анорранглилап" футболчисига айланди.