Каталониянинг «Барселона» клуби собиқ бош мураббийи Хосеп Гвардиола Франциянинг «ПСЖ» клубини бошқариши мумкин. Бу ҳақда «Be In Sport» нашри хабар тарқатмоқда.
41 ёшли мутахассис Доҳага парижликлар раҳбарияти штаб-квартирасига ташриф буюриб музоакара ўтказган. Музокаралар борасида бошқа маълумотлар берилмаган. Қайд этиб ўтиш жоиз, сўнгги вақтларда «ПСЖ» Карло Анчелотти бошчилигида яхши натижалар қайд эта олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, мураббийга шунингдек, «Манчестер Сити» ва «Челси» клублари ҳам қизиқиш билдирмоқда.