"Барселона" Хвича Кварацхелияга қизиқиш билдирмоқда.
El Nacional хабарига кўра, каталонияликлар "Наполи" вингерини 2024 йилнинг ёзида сотиб олмоқчи. Раҳбарият аксарият молиявий муаммоларни ҳал қилиб бўлганига ишонмоқда ва мавсум охиригача футболчининг трансфери учун маблағ пайдо бўлишига умид қилмоқда.
Яқин ойларда "блауграна" грузиялик футболчининг ўйинларини диққат билан кузатиб боради. "Барселона" унинг дунёнинг энг яхшиларидан бирига айланиш салоҳиятига эга эканлигига ишонади.
Шу билан бирга, "Наполи" Кварацхелияни 100 миллион евродан камига сотмоқчи эмас.
22 ёшли вингерга ёзда "Ливерпуль", "Ньюкасл", "ПСЖ" ва "Реал" ҳам қизиқиш билдиргани айтилмоқда.
Хвича сўнгги Италия чемпионатида 34та ўйин ўтказиб, 12та гол урган.