Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 15:00 Сеул 2-2 Санфречче Хиросима
17/02 15:00 Матида Зелвия 3-2 Ченгду Ронгченг
17/02 17:15 Бурирам Юнайтед 2-0 Шангхай Шенхуа
17/02 17:15 Жоҳор Дорул Таъзим 1-0 Виссел Кобе
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

«Лейпциг»: Ижрочилар ўзгаради, фалсафа ўша-ўша

Баҳо:
+ | -

Германия Суперкубоги беллашуви арафасида «РБ Лейпциг» ярим ҳимоячиси Дани Ольмо янги жамоадошлари билан майдондаги ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳақида гапирганди.

Кейин «Бавария»га қарши баҳсда хет-трикни амалга оширди ва фантастик ўйини билан «Альянц-Арена» мухлисларининг унини ўчирди.

Табиийки, Ольмо Германия Суперкубогининг асосий қаҳрамони бўлиб, Мюнхенга келиши билан совриндор бўлишни орзу қилган Харри Кейнни хафа қилган бўлса, ажабмас. Бироқ «Бавария»ни ўз уйида эмин-эркин тўп суришига имкон бермаган ёлғиз у эмас. Майдонга ўзгача шижоат билан тушган «новвослар» чемпионнинг ҳар бир хатосидан унумли фойдаланиб, мезбонларга ўйин беришмади.

Жамоа анчадан бери жадал ривожланаётган бўлсада, мавсум арафасида Йошко Гвардиол, Кристофер Нкунку ва Доминик Собослаидан жудо бўлди. Уларнинг АПЛ клубларидан жой олишгани эса бу нафақат жамоа, балки Бундеслига миқёсидаги улкан йўқотиш эканлигини англатади. Ҳа, «Лейпциг» муҳим ижрочиларини йўқотди, лекин Ольмо қолди. Айнан шу испаниялик футболчи жамоадошларини таркибнинг савиясига путур етмаганлигига ишонтирди, уларнинг руҳиятини кўтарди. «Ланс»дан ўтган Лоис Опенда илк кундан бошлаб яхши таассурот қолдирди. Николас Зейвельд ва Беньямин Шешко қардош «РБ Зальцбург»дан келишди, Хави Симонс «ПСЖ»дан, Фабио Карвалью «Ливерпул»дан ижарага олинди.

Германиядагиларнинг кўпчилиги «РБ Лейпциг»ни ёқтирмайдилар, у амалга ошираётган манфаатли трансферлар ва шиддатли ривожланиш бошқаларнинг ҳасадини қўзғайди. Лекин бунинг асосий сабабчиси бўлмиш клуб фалсафасини тан олиш ва ўрганишни истамайдилар. «Бавария»нинг собиқ ҳужумчиси Марио Гомес ҳозир «Ред Булл Соккер»нинг техник директори сифатида Сан-Паулу, Нью-Йорк ва Лейпцигдаги клубларга ҳар томонлама ёрдам беради. Гомес қандай юмушлар билан машғул? «Аввало, биз ўз ақидаларимизга риоя қилаётганимизга амин бўлишимиз лозим. Иккита жамоага дуч келганда, уларнинг қай бири «Ред Булл»га тегишли эканлигини аниқлай олишимиз керак. Айнан шу аснода ўйинчиларни танлаб оламиз», - дейди Гомес. Июнь ойида Сан-Паулуда «РБ Брагантино» клуби Марионинг кўз ўнгида маҳаллий гранд - «Фламенго» дарвозасига 4та жавобсиз гол урганди: «РБ» мукаммал ўйин кўрсатди, биз юқори прессинг билан рақибни қисиб қўйдик. Бундай ўйинни кутмаган рақиб фақат олис узатмалар билан тўп сурди. Бу ўйин бизнинг тўғри йўлда эканлигимизни исботлади».

Жамоа Мюнхендаги Суперкубок баҳсида ҳам устунлигини намойиш этди. Юқори суръат ва ҳужумкорлик «Бавария» учун кутилмаган синов бўлди. «Мавсум стартида биз қай тариқа «Бавария»дек грандга жиддий муаммо яратишимиз ҳақида гапириш қийин. Лекин биў ўз услубимизни яратишга уриниб кўрамиз. Уни албатта топишимиз керак», - дейди Марио.

«Бавария» ва «Боруссия Дортмунд» немис футболининг узоқ йиллик гегемонлари. Мюнхен гранди қаторасига 12-чемпионликка эришиш ниятида. Ўтган мавсумда бир қатор қийинчиликка дуч келган бўлсада, барибир, лиганинг етакчиси эканлигини исботлади. Лекин «рекордмайстр» футболчилари ўртасида ўйин услубига оид айрим тушунмовчиликлар ҳам йўқ эмас. Мана шу омил уларга қарши баҳсда муҳим роль ўйнаши мумкин. «РБ Лейпциг» - таркиби мунтазам равишда ўзгариб турадиган жамоа. Европанинг бадавлат клублари бўлажак юлдузларни айнан шу жамоадан харид қилишади. Бироқ клубдаги вазият доимо барқарор қолаверади. Опендага ўхшаган ўйинчилар илк кундан бошлаб ўзларини янги тизимда эркин ҳис этадилар.

«У бир неча ойлар, эҳтимол, йиллардан бери скаутлар эътиборида турганди. Ўтган мавсумда эса ажойиб ўйинларни намойиш этди. дунёда савияли ўйинчилар жуда кўп. Фақат биз улар орасидан фалсафамизга мос келадиганларини кўра олишимиз лозим», - дейди Гомес.

«Бавария»ни фақат битта ўйинда эмас, балки 34та беллашув натижасига кўра маҳв этиш учун шунинг ўзи етарлими?

«Очиғини айтганда, улар мавсумни юксак даражада ўтказа олсалар, бизда имкониятлар қолмайди. Бизнинг асосий ғоямиз - доимо улар билан ёнма-ён бўлиш. Агар «Бавария» қандайдир муаммога дуч келса, «Дортмунд» ёки биз ундан фойдаланишимиз лозим», - деди Марио.

Ольмо ҳам айнан шундай фикрда: «Жамоада қолишимнинг асосий сабаби ҳам шу. Мақсадим - парвозни давом эттириш. Мавсумни муваффақиятли бошлаш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, йил давомида барқарорликни таъминлаш ҳам».

Клубда қандай ўзгаришлар юз беришидан қатъий назар, «РБ Лейпциг» барқарорликни сақлаб қолишга қодир эканлигини исботламоқда.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:30, 10.09.2023.
Ўқилди: 1767 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5693]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3550]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [2847]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2691]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2652]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2458]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2417]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2364]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2271]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1943]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.