Кириш Регистрация
19/05 00:00 Алавес 1-0 Хетафе
19/05 15:30 Сассуоло 0-2 Кальяри
19/05 18:00 Монца 0-1 Фрозиноне
19/05 18:00 Удинезе 1-1 Эмполи
19/05 19:00 Навбаҳор 1-0 Нефтчи
19/05 19:00 ОКМК 5-3 Сўғдиёна
19/05 20:00 Манчестер Сити 3-1 Вест Хэм
19/05 20:00 Шеффилд Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
19/05 20:00 Арсенал 2-1 Эвертон
19/05 20:00 Брентфорд 2-4 Ньюкасл
19/05 20:00 Брайтон 0-2 Ман. Юнайтед
19/05 20:00 Бёрнли 1-2 Ноттингем Форест
19/05 20:00 Челси 2-1 Борнмут
19/05 20:00 Кристал Пэлас 5-0 Астон Вилла
19/05 20:00 Ливерпуль 2-0 Вулверхэмптон
19/05 20:00 Лутон 2-4 Фулхэм
19/05 21:00 Интер 1-1 Лацио
19/05 22:00 Валенсия 1-3 Жирона
19/05 22:00 Вильярреал 4-4 Реал Мадрид
19/05 22:00 Атлетик Бильбао 2-0 Севилья
19/05 22:00 Атлетико 1-4 Осасуна
19/05 22:00 Барселона 3-0 Райо Вальекано
19/05 22:00 Бетис 0-2 Реал Сосьедад
19/05 22:00 Кадис 0-0 Лас-Пальмас
19/05 22:00 Мальорка 2-2 Альмерия
19/05 22:00 Гранада 1-2 Сельта
19/05 23:45 Рома 1-0 Женоа
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 21:30 Салернитана - Верона
20/05 23:45 Болонья - Ювентус

Тен Хаг билан ишлаш иштиёқи

Баҳо:
+ | -

Марокашлик Софиян Амрабат ниҳоят, фаолиятини қаерда давом эттириш масаласини узил-кесил ҳал қилди.

 Бир томонда Саудия клубларининг манфаатли таклифлари, бошқа тарафда «МЮ»нинг жиддий қизиқиши, бунга қўшимча тарзда яна бир қатор таклифлар... «Фиорентина» ярим ҳимоячиси ёз бўйи чорловларга кўмилди гўё... Мана, футболчи охир-оқибат, «МЮ»ни танлади, бунда жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг билан яқиндан таниш эканлиги катта роль ўйнади, чоғи. Зеро, Марокаш миллий жамоаси етакчиларидан бири Нидерландиянинг «Утрехт» клубида айнан тен Хаг қўл остида шуғулланган, тўп сурган.

Амрабат ҳалигача Эрик тен Хагнинг машғулот ўташ усулларини юқори баҳолайди. Марокаш фахри жумладан, жорий йил март ойида The Athletic нашрига берган интервьюсида бу борада лўнда гапирганди: «Очиғи, тен Хаг биринчи кунданоқ менга «ёпишиб» олди, алоҳида шуғулланди. Ҳаттоки, махсус иш режаси тузиб берди. Бунда аввало, ўзимдан кучли томонларим ва қайси жиҳатларни яхшилашни хоҳлашим ҳақида сўради. Хуллас, Эрик биринчи кундан мен билан банд бўлди. Биламизки, кўплаб мураббийлар жамоа билан умумий ҳолда ишлашади, тен Хаг эса индивидуал йўналишда ишлашга етарлича вақт ажратарди. Унинг фалсафаси оддий: футболчилар индивидуал тарзда қанча кучайишса, жамоа шунча юксалади. Қолаверса, Эрик ҳар бир ўйиндан кейин видеоёзувларни кўрсатиб, ҳаммасини атрофлича тушунтириб берарди. Ўшанда 18 ёки 19 ёшли ўсмир эдим ва баъзан ичимда пичирлаганим ҳам эсимда: «Уф, янами?» Мана, ҳозир ортга қараб, ўша тинимсиз машғулотлар фаолиятим учун жуда муҳим бўлганини тушуняпман. Қисқаси, Эрик тен Хагдан катта сабоқ олган ва кўп нарса ўрганганимни асло унутмайман».

Қарангки, Софиян Саудияга бормади, моддиятни четга суриб, яна нидерландиялик мутахассис томон талпинди. Аслида араблар ўлкасига йўл олганида ҳам, уни ҳеч ким ортиқча муҳокама қилмасди. Ҳар ҳолда, Саудия маданияти марокашлик футболчига анча яқин. Яна Эрик тен Хаг «банда»сига қўшилганидан нима чиқишини эса вақт кўрсатади, албатта.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 20:45, 10.09.2023.
Ўқилди: 2257 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.