Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

«Барселона» президенти маслаҳатчиси Усмон Дембелени танқид қилди

Баҳо:
+ | -

«Барселона» президенти маслаҳатчиси Энрик Масип жамоани тарк этган Усмон Дембелени танқид қилди.

«Усмон жамоани бундай тарк этганидан барчанинг ҳафсаласи пир бўлди. Менга яхши ўйинчилар ёқади, аммо мен садоқатни  устун қўяман. Агар сизда ҳар икки хислат бўлса, бу ажойиб.

Дембеле шартнома узайтирмаган пайтда етарлича жонбозлик кўрсатмади. Шахсан мен 10 баллга лойиқ бўлган, аммо кўпроқ пул ишлаш мақсадида икки кундан кейин бошқа жамоага ўтиб кетадиган футболчидан кўра 7-8 баллга баҳоланган, бироқ клубга садоқатли бўлган ўйинчиларни устун қўяман.

Гол урганингда ёки ижтимоий тармоқларда вақт ўтказаётганингда клуб рамзини ўпиш осон. Кўпроқ пул ишлаб топишни исташ ҳам нормал ҳолат. Аммо ўз ишига садоқатли киши пулга қарамайди, бугун бошқа, эртага бошқача гапирмайди», – деди Масип "Diario Sport" нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, Дембеленинг трансфери учун "ПСЖ" тўлаган 50 миллион евронинг ярмидан бироз кўпроғини «Барселона» олган бўлса, қолган қисмини футболчи ва унинг агентларига тегди.

Манба: footballhd.ru
Киритилди: 23:37, 10.09.2023.
Ўқилди: 3703 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.