"Барселона"нинг 16 ёшли қанот ҳужумчиси Ламин Ямал мақтовлар олишда давом этмоқда.
"Кўк-анорранглилар" академияси тарбияланувчиси аллақачон ўз клуби тарихида ҳам, Испания терма жамоасида ҳам энг ёш дебютантга айланди. Боз устига, ёш футболчи терма жамоадаги илк учрашувидаёқ гол урди.
"Ламин - мен мураббийлик қилган энг яхши футболчи", - дейди "Барселона" ёшлар жамоаси собиқ мураббийи Иван Карраско Diario AS нашрига. "Унинг ҳақиқий табиий қобилияти бор. У бошқалар, жумладан, мураббийлар ҳам кўрмаган нарсани кўра олади”, - дейди мутахассис.
Жорий мавсумда Ламин Ямал "Барселона"нинг асосий жамоаси учун тўртта ўйин ўтказиб, иккита голли узатмани амалга оширди.