Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Скалони Мессининг ҳолати ҳақида маълумот берди

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони Боливияга қарши ЖЧ-2026 саралаш ўйини олдидан Лионель Мессининг ҳолати ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Эквадор терма жамоасига қарши ўйинда “Интер Майами” форварди 89-дақиқада касаллик туфайли майдонни тарк этган эди.

Мутахассиснинг қайд этишича, ҳужумчи жамоа билан Боливияга учиб кетмоқчи.

“Бугун у одатдагидан бошқачароқ машғулот ўтказди, аммо ўйинга ҳали икки кун бор. Эртага у ўйнайдими ёки йўқми, бир қарорга келамиз. Таркиб Эквадорга қарши ўйнаган таркибга ўхшаш бўлади", - деди Скалони матбуот анжуманида.

Боливия ва Аргентина терма жамоалари ўртасидаги учрашув 13 сентябрь куни бўлиб ўтади. Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Киритилди: 05:48, 11.09.2023.
Ўқилди: 2043 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик