2013 йилнинг 19 январи 10 феврали оралиғида ЖАРда бўлиб ўтадиган Африка миллатлари кубогида Дидье Дрогба (Кот-дИвуар), Самюэль ЭтоО (Камерун), Стивен Пьенаар (ЖАР) каби футбол юлдузлари, шунингдек, Уганда, Кот-дИвуар, Буркина-Фасо, Танзания ва Либерия президентлари безгак касаллигига қарши кураш кампаниясида қатнашишади.
Бу вақт мобайнида футболчилар ва президентлар Кора қитъа бўйлаб телевидение, реклама плакатлари ва информацион материаллар воситасида безгакка қарши курашишга чорлаб туришади.
Безгакка қарши курашиш ваколатхонаси ходими Эрве Верхузелнинг ишонишича, Африка футбол конфедерацияси билан ҳамкорлик муносабатлари қитъанинг барча мухлисларига мурожаат қилиш имконияти беради. Айни пайтда жаҳонда безгак касаллигидан ўлаётганларнинг 90 фоиздан зиёдроғи Африка қитъасига тўғри келади.
"Бутун Африкада футбол кишилар қалбини забт этган, шу вақтнинг ўзида 174 миллион беморлардан йилига 600 минг африкалик нобуд бўлмоқда. Футболнинг кучи ва мухлисларнинг қўллаши билан безгакни енгиш мумкин", - деган ЭтоО.
Бу даҳшатли касалликни даволаш мумкинлигига қарамасдан, Африкада ҳар дақиқада бир нафар бола нобуд бўлмоқда, соғлиқни сақлашга йўналтирилган йиллик маблағлар 12 миллиард доллардан ошиб кетган.
"Менинг ўзим безгакка чалинганман ва унинг оқбиатлари қандай бўлишини жуда яхши биламан. Бу дардни даволаш ва олдини олишда ташвиқот сифатида футболдан фойдаланиб, безгакни енгишда муваффақиятларга эришамиз", - деган Дрогба.