Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Диогу Жота 2024 йилги Европа чемпионати саралаш босқичи доирасидаги Люксембургга қарши ўйин (9:0) якунларини сарҳисоб қилди.
“Жамоа ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ажойиб фидойилик кўрсатди. Биз кўпроқ голлар ва 3 очко билан тақдирландик. Тўққиз марта гол ургандик, кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Бу бизни ҳамма нарсани тўғри қилаётганимизга ишонтиради. Биз ҳар доим қўлимиздан келганини қилишга ҳаракат қилдик. Мураббий ғояларини ўзлаштирган янги давр бошида турибмиз. Бугун биз мукаммалликка жуда яқин эдик. Балки биз ривожланишда давом этиш учун келажак учун мезон белгилагандирмиз", - дея Жота сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.