Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"МЮ" эркин агент бўлиб турган футболчини Антони ва Санчо ўрнига олиб келмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ПСВнинг собиқ вингери Анвар Эль-Газини текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин, деб хабар беради Daily Mail .

Манбага кўра, манкунианликлар Антони ва Жэйдон Санчо билан боғлиқ муаммолар туфайли 28 ёшли футболчини трансфер қилиш вариантини кўриб чиқмоқда. Эль-Гази учун “Манчестер Юнайтед”дан ташқари Саудия Арабистони клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Ўтган ҳафтада футболчи ўзаро келишувга кўра ПСВ билан шартномасини бекор қилганди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 5 миллион еврога баҳоламоқда.

Антони "Манчестер Юнайтед" машғулотларидан вақтинча четлаштирилди. 23 ёшли бразилиялик бир неча қиздан зўравонлик бўйича бир қанча айбловларни олди. Санчо жамоа бош мураббийи Эрик тен Хаг билан можарога учради ва у таркибдаги ўрнини йўқотиш хавфи бор.

Киритилди: 04:43, 12.09.2023.
Ўқилди: 4590 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.