«Барселона» бош мураббийи Хавининг фикрича, ҳужумчи Ферран Торрес бошқа футболчиларга ўрнак бўлиши керак.
«Биз унга ишонч беришимиз керак. У бир ўзи вазиятни ўзгартира олди. У таъсирчан менталитетга эга. У ҳамма учун ўрнак», - дея Хавининг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
16 сентябрь, шанба куни «Барселона» Испания чемпионатининг 5-тури доирасида ўз майдонида «Бетис»га қарши баҳс олиб боради.