Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Миржалол Қосимов: «Гуруҳимиздан кучли жамоалар ўрин олган»

Баҳо:
+ | -

2013 йилги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими якунланиши биланоқ, “Бунёдкор” бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг фикрлари билан қизиқдик.

- “Бунёдкор” жой олган “G” гуруҳида жудаям кучли жамоалар ўрин олган. Бизга маълумки, Япония “J” лигаси қитъамизнинг энг кучли чемпионатларидан бири хисобланади. Ана шу лиганинг янги чемпиони – “Санфреччо Хиросима” клуби қандай қудратга эга эканлигини ҳозирданоқ айтиш мумкин. Бу жамоани шу дақиқалардан бошлаб, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати баҳсларида кузатишни бошлайман. “Похан Стилерз” клуби билан кўп бор тўқнаш келганмиз ва бу клубни имкониятларини яхши биламиз. Жанубий Корея “К” лигаси ҳам худди Япониядаги каби кучли чемпионатга эга. Поханликлар чемпионат доирасида 3-ўрин билан чекланган бўлсалар-да, Корея кубоги баҳсларида ғолиб чиқишиб, ўз совринлари сонини бойитишди. Хитой вакиллари билан ҳали рўбарў келмаганмиз. Бироқ бу мамлакат футболи сўнгги йилларда жаҳонга машҳур юлдузларни жалб этиб, кескин кўтарилишга эришишмоқда. Марчело Липпи, Дидье Дрогба каби машҳурлар фикримни тасдиқлаб турибди.

Лекин “Бунёдкор” ҳам Осиёда ўз ўрнига, нуфузига эга бўлган клуб. Ўтган йили Шарқий минтақада илк бора иштирок этиб, ўйлайманки мухлисларни хушнуд эта олдик. Бу минтақадаги иккинчи уринишимиз мураббий ва футболчилардан қўшимча куч ва масъулият талаб этади. Умид қиламанки, Шарқий минтақадаги иккинчи уринишимиз ҳам мухлисларга ёқадиган даражада бўлади, - дейди Миржалол Қўшоқович.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 14:52, 06.12.2012.
Ўқилди: 5116 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8188]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5922]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2744]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2513]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2042]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1756]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1704]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1697]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1645]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1583]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик