Xабарингиз бор бугун Махачкаланинг «Анжи» жамоаси Шветсариянинг «Янг Бойс» жамоасига қарши Европа Лигаси сўнги тур учрашувини ўтказади. Шу муносабат билан ўтказилган матбуот анжуманида Гус Xиддинк журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди:
- Балки биз «Зенит» билан учрашув ҳақида кўпроқ ўйлаётганимиз ростдир, аммо бу биз бугунги учрашувга жиддий эътибиор бермаймиз дегани эмас.Гуруҳимиз тенг кучли, очколардаги фарқ ҳам сезиларли эмас. Шуни ҳам алоҳида айтиб ўтиш жоизки, еврокубоклардаги иштирокимиз биз учун каттагина тажриба мактаби бўлиб xизмат қилади. Бернда бизни осон бўлмаган учрашув кутиб турибди. Шу билан бирга баъзи футболчиларимиз тажрибаларини янада ошириб олишлари мумкин бўлади.
- «Зенит»да тайёргарлик кўриш учун «Анжи»га қараганда икки кун кўп вақт бўлади, бу хам келаси баҳсга таъсир ўтказиши мумкинми?
-Йўқ, мен бундай ўйламайман. Бизнинг тақвим анча тиғиз тузилганига қарамай футболчилар ўз ишларига профессионал тарзда ёндашишади. Это'о ўйнайдими? Бу ҳакда бир нарса дея олмайман, аммо эртанги ўйин қайдномасига Самуель хам киритилган.
-«Анжи»нинг ривожланаётганини қандай баҳолайсиз?
-Биз ўтган йили мамлакат чемпионатида саккизинчи ўринни эгаллагандикб ҳозир эса етакчилар қаторида бораяпмиз...
-Европа Лигаси «Анжи» учун Чемпионлар Лигасига тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши мумкинми?
-Мен бундай деб ўйламайман. Бизнинг вазифамиз Европа Лигасида натижа кўрсатиш, қолганини эса вакт кўрсатади.